ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш, қобилиятини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашда “Баркамол авлод” болалар мактаблари муҳим ўрин эгаллайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфида жами 17 та туман ва шаҳар ҳамда 1 та Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият юритмоқда. Уларда ташкил этилган 809 та тўгаракда 24 минг дан зиёд ўқувчи маҳорат оширмоқда.
Тўгараклар асосан, “Маданият ва санъат”, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Туризм ва экология”, “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” ҳамда “Хорижий тиллар” йўналишларига ихтисослаштирилган.
Мактаб ёшлари туман ва шаҳар, республика ва халқаро миқёсида ўтказиб келинаётган кўргазма, кўрик-танловлар ва фестивалларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА