Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2016 йилдан 2020 йилга қадар бир қанча ҳудудларда оналар ўлими кўпайганини қайд этди. Миллионлаб аёллар ҳамон сифатли тиббий ёрдамдан маҳрум.

23 февраль куни БМТ сайтида эълон қилинган “Оналар ўлими тенденциялари” ҳисоботида дунёда ҳар икки дақиқада ҳомиладорлик ёки туғруқ пайтида бир аёл ҳалок бўлиши ёзилган. Бундай маълумотлар ЖССТ ва БМТнинг бошқа агентликларида ҳам эълон қилинди.

– 2020 йил 287 минг аёл ўлими қайд этилган. 2000 йилдан 2015 йилгача экспертлар оналар ўлимини камайтиришда сезиларли ютуқларга эришган. Шу билан бирга 2016-2020 йиллар оралиғида оналар ўлими даражаси Европа ва Шимолий Америкада 17 фоизга, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида эса 15 фоизга ошган, – дейилади ҳисоботда.

Новорожденные в городе Галле

Мутахассислар таъкидлашича, оналар ўлимининг энг юқори кўрсаткичи дунёнинг энг қашшоқ ҳудудлари ва қуролли можаролар бўлаётган ҳудудларда қайд этиляпти. Масалан, 2020 йил барча оналар ўлимининг қарийб 70 фоизи Саҳрои Кабирдаги Африкада содир бўлган.

ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ҳомиладорлик даври сифатли тиббий хизматдан фойдалана олмайдиган миллионлаб аёллар учун “ўта оғир ва хавфли тажриба” бўлиб қолганини маълум қилди.

Шундан сўнг, янги маълумотлар ҳар бир хотин-қизга туғруқдан олдин, туғруқ вақтида ва туғруқдан кейин зарур тиббий ёрдам олиш имконини берувчи шарт-шароит яратиш кераклигини кўрсатади.

Немки становятся мамами в 30 лет и старше

Қарийб 270 миллион аёл оилани режалаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш имкониятига эга эмас. БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари 2030 йилга бориб дунёда оналар ўлимини ҳар юз минг тирик туғилган чақалоққа 70 дан камайтирмоқчи. 2000 йилда бу кўрсаткич 339, 2020 йилда 223 га етган.

Б.Худойбердиев, ЎзА