Грузиянинг Батуми шаҳрида саблячи қизлар ўртасида ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ғолибликка эришди.
Яккалик беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан Фернанда Эррера барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Дилноз Уснатдинова ҳамда Аякоз Жумамуратова бронза медалларини қўлга киритди.
Ҳамюртларимиз жамоавий дастурда ҳам ўз устунлигини намойиш этди. Ушбу йўналишда терма жамоамиз аъзолари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
ЎзА