2028 йил Лос-Анжелесда ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ўтказилиш саналари эълон қилинди.

Бу ҳақда Халқаро Паралимпия қўмитаси сайти хабар берди.

Ёзги Паралимпия ўйинлари 2028 йилнинг 15-27 август кунлари, ёзги Олимпия ўйинлари эса 14-30 июль кунлари ўтказилиши белгиланди, дейилади хабарда.

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри 1932 ва 1984 йиллари Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган. Ёзги Паралимпия ўйинлари эса ушбу шаҳарда илк бор ташкил этилмоқда.

 

ЎзА