Россия Федерациясининг Комсомольск шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари 9 та медаллар шодасини қўлга киритди.

150 нафардан зиёд ёш боксчи иштирок этган турнирда юртимиз спортчиларидан Абдулазиз Абдураҳмонов олтин, Собиржон Тостанов, Абдуллоҳ Мадаминов, Самандар Олимов, Бобурбек Бобожонов кумуш, Илҳом Эргашев, Самандар Раҳимжонов, Жамолиддин Қазоқов, Равшанжон Солиев бронза медалларига мушарраф бўлди.  ‘

Бекзод Хидиров бош мураббийлигидаги 20 нафар ўсмир боксчиларимиз эса айни кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган халқаро турнирда иштирок этмоқда.

10 дан зиёд давлатларнинг умидли боксчилари қатнашётган турнир 23 февралда якунланади.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА