Таиландда ўтказилган Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) директорлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон бокс федерациясининг 4 нафар мутахассиси ASBC комиссиялари аъзолигига сайланди.
Бу ҳақда қитъа бокс конфедерацияси хабар тарқатди.
Унда айтилишича, 2023 йилги спорт тадбирлари даври учун Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев мусобақалар ўтказиш комиссияси аъзолигига сайланган бўлса, Дилшод Казаков Тиббиёт комиссияси раиси сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.
Бундан ташқари, Малик Бабаев ASBC маркетинг комиссиясига, Тамила Сариханова Аёллар комиссияси аъзолари қаторидан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз бокс мутахассислари ўтган йили Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) қўмиталари таркибига ҳам киритилганди.
Т. Рўзиев, ЎзА