Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган навбатдаги ҳолатда акциз маркалари билан қадоқланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Божхона органлари томонидан бугунги кунда сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний тарзда мамлакатимиз ҳудудида айланмада бўлишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро чет давлатда ишлаб чиқарилган, сифат ва миқдори гарови бўлган акциз маркалари билан қадоқланмаган, жами 500 кутида “ESSE CHANGE” номли тамаки маҳсулотини “шартли харидор” га 10,5 миллион сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири