Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи  жойларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан   секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи  жойларда бироз қор ёғиб,   туман тушиши мумкин. Шарқдан   секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ,  кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи  6-11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.  Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  2-7,  кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи  4-9 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан  ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Қор кўчиши хавфи бор.  Баъзи жойларда туман тушади. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ,  2 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар  

17-18  февраль кунлари республикамизнинг тоғолди ва  тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

17-20 февраль кунлари тоғли туманларда қор кўчиши хавфи бор.

ЎзА