Туркияда футбол ишқибозлари маҳаллий «Трабзонспор» ва «Базель» (Швейцария) жамоалари ўртасидаги 1/16 финал ўйини олдидан мамлакатнинг жанубий-шарқий ҳудудида юз берган зилзила оқибатини бартараф этишда қатнашаётган мамлакатлар вакилларига ўзига хос тарзда миннатдорлик билдирди.
Учрашув бошланиши олдидан стадионда хорижий қутқарувчиларга ҳурмат белгиси сифатида мамлакатга ёрдам қўлини чўзган давлатлар байроғи, жумладан, Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган, вайронадан жажжи болажонни олиб чиқаётган халоскор тасвирланган баннер намойиш этилди.
Айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 100 нафардан зиёд қутқарувчиси, ўнлаб кўнгилли инсонлар қардошларимизга сидқидилдан ёрдам кўрсатмоқда.
Учрашув “Трабзонспор”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Т. Рўзиев,
ЎзА