Туркия Олий сайлов комиссияси (ОСK) мамлакатда ўтказилиш режалаштирилган умумий сайловларни олти ойдан бир йилгача муддатга кечиктириш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда “Habertürk” манбаларига таяниб ёзган.

Президент Режеп Таййип Эрдоған президент ҳамда парламент сайлови 14 майга белгиланганини эълон қилган.

Туркия раҳбари ҳукумат парламентга ушбу санани қабул қилиш бўйича таклиф беришини, таклиф рад этилган тақдирда Президент ўз ваколатидан фойдаланишини айтди. Бу амалиёт фармондан 60 кун ўтгач, парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайлов ўтказиш учун етарли. Эрдоған – Республика Иттифоқидан даъвогар. Олти мухолифат партия коалицияси ҳали номзод эълон қилгани йўқ. Аввалроқ собиқ спикер ва Бош вазир ўринбосари Булент Аринч сайловни кейинга қолдиришга чақирганди. Унинг фикрича, “мамлакат сайлов олди “босими”дан халос бўлиши керак”.

мақолада, жумладан, шундай дейилади:

– Ҳукмрон қанот сайловни кечиктириш масаласини ОСK муҳокамасига қўяди.

Аввал сайлов бўйича қарор қабул қилинади. Кейин ОСK зилзила туфайли тўрт вилоятда тўлиқ, олти ҳудудда қисман сайловни ўтказиш, амалда, имконсиз эканини маълум қилади ва йирик тадбирни кейинга қолдиришни сўрайди. Шу тариқа сайлов камида олти ойга, эҳтимол бир йилга қолдирилади.