Абу-Дабида аёллар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган «Кичик шахмат юлдузлари” турнирида ҳамюртимиз Шаҳноза Собирова блиц баҳсларида 2-ўринни эгаллади.

Толерантлик ўйинлари номи остида ўтган баҳсларда 20 дан зиёд мамлакатнинг 89 нафар иштирокчиси қатнашди. Ўйинлар классик ва блиц йўналишларида ташкил этилди.

Швейцарча тизимидаги 7 турдан иборат мусобақанинг блиц йўналишида туркманистонлик Тургум Гелдиева ғолибликка эришган бўлса, ўзбекистонлик Шаҳноза Собирова ва Бирлашган Араб Амирлиги вакиласи Аҳлам Рашид 2-ўриндан жой олди, дея хабар бермоқда Халқаро шахмат федерацияси матбуот хизмати.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА