Туркия ва ўзбекистонлик қидирув-қутқарув гуруҳлари 24 соатлик узлуксиз олиб борилаётган қутқарув ишларида бирдек фидоийлик кўрсатмоқдалар. Туркия қутқарув хизматлари ва маҳаллий аҳоли Ўзбекистон ҳукумати ва халқидан чексиз миннатдор эканликларини айтиб чарчамаётир.

«Ўзбекистон халқига Туркия Ҳатайидан миннадорчилик ва салом йўллаймиз!  Яратган рози бўлсин! Биз ҳамжиҳат дўстмиз! Раҳмат Ўзбекистон, Туркия миннатдор! Туркия миннатдор», дейди маҳаллий қутқарувчилардан бири, эгнидаги формасида қўндирилган Туркия байроғига ишора қилиб.

 

ЎзА