Олимлар қадимда йўқ бўлиб кетган жониворларни тирилтирмоқчи

Рўйхат бўйича тирилиш учун фақат учта жонивор даъвогар бўлиши мумкин. Улар орасида битта учолмайдиган қуш ҳам бор. Олимларнинг таъкидлашича, юқори эҳтимол билан келажакда инсоният яна Ер бўйлаб сайр қилаётган додоларни кўриши мумкин. Биотехнология ва генетик муҳандислик билан шуғулланаётган олим Cолоссал Биосcиенcес ушбу қизиқарли ғояни ҳаётга татбиқ этишни режалаштирмоқда.

Додо биринчи марта Маврикий оролида топилган. Кейинчалик учмайдиган қушларнинг бу тури йўқ бўлиб кетган, деб эълон қилинди. Бунга иккита сабаб бор: минг йиллик қурғоқчилик ва инсон фаолияти.

«Маврикиялик додо йўқолиб кетган турнинг энг яхши намунасидир, чунки биз одамлар уларнинг табиий яшаш жойларида омон қолишларини имконсиз қилдик», деди лойиҳанинг етакчи палеогенетики Бет Шапиро Неw Атлас журналига интервью берганда. “Бутун фаолиятимни қадимги ДНКдаги генетик ютуқларга бағишладим ва додо геномини тўлиқ кетма-кетликда ўргандик. Энди уларнинг охир-оқибат табиатга қайтаришда Cолоссал Биосcиенcес ва Маврикий халқи билан ҳамкорлик қилиш имкониятидан жуда хурсандман. Мен, айниқса, қушларни асрашга қаратилган генетик қутқарув воситаларининг янада ривожланишини интиқлик билан кутаман”, деди у.

Дододан кейин яна ким тирилади? Эълон қилинган рўйхатга иккита йўқ бўлиб кетган жонзот киритилган, улар: жунли мамонт ва Тасмания йўлбарси. Иккинчиси тилацин сифатида ҳам танилган.

Мамонт жамоаси 40 дан ортиқ олим ва учта лабораторияни ўз ичига олади. Улар аллақачон Африка ва Осиё филларининг референт геномларини кетма-кетлаштиришган ва иккаласидан ҳам плурипотент илдиз ҳужайраларини олишган. Шунингдек, олимлар таҳрир қилинадиган мамонтга хос генлар рўйхатини аниқладилар ва ушбу генларда 20 дан ортиқ ўзгаришларни яратишга қодир усулларни ишлаб чиқдилар. Ниҳоят, улар йўқолиб бораётган турларни қўллаб-қувватлаш учун янги эмбриология лабораториясини қурдилар.

“Тилацин” жамоасига эса 30 нафар олим киритилган. Улар қирилиб кетган марсупиалнинг энг яқин қариндоши Дуннартдан плурипотент илдиз ҳужайраларини олди ва унинг дастлабки ҳужайра чизиқларини таҳрирлаш усулларини ишлаб чиқди. Энг таъсирлиси, жамоа марсупиалларни ташиш учун мўлжалланган сунъий бачадон прототипини ҳам яратишга муваффақ бўлишган.

Илон Маскнинг интернет йўлдошлари об-ҳаво прогнозини олиб боришга ҳалақит бермоқда

Старлинк – минглаб сунъий йўлдошлардан иборат тизим (ҳозирда жами 40 мингта сунъий йўлдошдан атиги 3715 таси учирилган). Унинг мақсади Ер юзини  сунъий йўлдош интернети  ва алоқа билан қамраб олишдир. Маълум бўлишича, бу нафақат фойдали, балки зарарли ҳам экан. Метеорологлар об-ҳаво прогнозларининг тўғрилиги шубҳа остида қолишидан қўрқишмоқда. Бу ерда танқид Старлинк сунъий йўлдошларининг ўзига эмас, балки Ер юзасида жойлашган сигнал қабул қилувчи терминалларга қаратилмоқда

Нидерландия метеорология институти вакили Ада Стоффелен сўзларига кўра, терминаллар метеорологик сунъий йўлдошларни бузади, бу эса синоптикларга нотўғри маълумотлар олишига сабаб бўлади. Старлинк туфайли метеорологлар океанлардаги сув буғлари миқдори ва Арктика музликларининг эриши бўйича нотўғри ҳисоб-китобларни олган ҳолатлар аллақачон бўлган. Барча 40 000 сунъий йўлдош учирилгандан сўнг, муаммо фақат ёмонлашиши кутилмоқда.

Старлинк тизимидан нафақат метеорологлар норози, балки астрономлар ҳам нолимоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Старлинк мутахассисларга телескоплар орқали узоқ объектларни кузатишга тўсқинлик қилади. Илон Маскнинг сунъий йўлдошлари жуда ёрқин порлайди, шунинг учун улар суратларда шовқин яратади. Қолаверса, Илон Маскнинг сунъий йўлдошлари коинот агентликларининг ҳам шикоятига сабаб бўлмоқда. Уларнинг фикрича, орбитадаги 40 минг сунъий йўлдош бир-бири билан ҳамда Халқаро космик станцияси билан тўқнашиш хавфини туғдиради. Ниҳоят яна бир норозилар гуруҳи атроф-муҳит учун курашчилар бўлиб чиқди. Улар Старлинкс ишламай қолганда, орбитада чиқиндиларга тўлиб кетиши ёки ерга тушишига ишонишади.

Fujitsu – дунёдаги энг енгил ноутбук: у атиги 689 грамм келади

Шу билан бирга, унинг хотираси  жуда кучли бўлади, дейилмоқда. Ноутбук 13 авлод Интел Cоре процессорлари билан таъминланган. Янгилик Fujitsu UH-X/H1 деб номланади. Ноутбукнинг асосий афзаллиги унинг нозиклиги ва енгиллигидир. Хусусан, корпуснинг қалинлиги 17,3 мм дан ошмайди, оғирлиги эса 689 грамм.

Ишлаб чиқариш жараёнида енгил, аммо бардошли материаллар, жумладан, углерод толаси ва магний-литий қотишмаси ишлатилган. Айнан улар туфайли ноутбук ёқимли хусусиятларни олди. Автономияси ҳам  ёмон эмас. Ишлаб чиқарувчига кўра, қурилма 11 соат ишлайди. Fujitsu UH-X/H1 хотираси 6 ГБ ОЗУ LPDDR5, 512 ГБ SSD PCIe 4.0.

Афсуски, қурилма ҳозирча фақат Япония бозори учун тақдим этилган. Тез орада хориж бозорларига ҳам чиқса ажаб эмас.

Rolls-Royce Марс ва Ой учун ядровий реакторни тақдим этди 

Компания мазкур реактор нима учун кераклигини ва ундан қаерда фойдаланиш мумкинлигига изоҳ берди.

Муаллифларнинг таъкидлашича, энди олис-олис фазони ўрганиш унчалик узоқ келажак эмас. Ҳашаматли автомобиллар ишлаб чиқарувчи Роллс-Ройc Буюк Британия космик агентлиги билан ҳамкорлик қилишни бошлади, мақсад: Ой ва Марсга учиш учун ишлатилиши мумкин бўлган ядро реакторини яратишдир. Роллс-Ройc муҳандислари аллақачон бундай реакторнинг биринчи прототипини ишлаб чиқарган. У ракеталар, сайёра станциялари ва базалар учун асосий энергия манбаи сифатида ишлатилиши мумкин. Бренд реактор суратлари билан ҳам бўлишди. Маълумки, бу митти атом электр станцияси. Муҳандисларнинг фикрига кўра, уран зарралари (асосий ядро ёқилғиси) ҳатто экстремал шароитларда ҳам хавфсиз фойдаланиш учун бир неча қатламларга ўралган. Роллс-Ройc ядровий реакторни «сайёра сиртини космик тадқиқ қилишда фойдаланиш ёки космик кемани қувватлантириш ва ҳаракатга келтириш учун мўлжалланган мустақил ва энергияни кўп талаб қилувчи ечим» деб таърифлайди.

Нима учун Роллс-Ройc космосга кўтарилмоқчи, деган савол туғилиши табиий. Гап шундаки, коинот  тадқиқотлари ҳар йили ўсиб бораётган улкан бизнес ва Роллс-Ройc буни ҳаммадан кўра яхшироқ англашга ҳаракат қилмоқда. Компания муҳандислари нафақат қимматбаҳо автомобиллар учун двигателлар, балки космик агентликларга етказиб берилиши мумкин бўлган янада мураккаб технологияларни ҳам яратиши мумкин. Компания нафақат автомобиллари билан машҳур. Масалан, у  йўловчи самолётлари учун турбиналар етказиб берувчи дунёнинг йирик компаниялардан бири ҳисобланади

Келажак қурилиш материали яратилди, у рангини ўзгартира олади

Ранг ўзгариши унинг ягона афзаллиги эмас, албатта. Иссиқ кунларда материал бинони совутишга ёрдам беради, совуқ кунларда эса ичкаридаги иссиқликни сақлайди.

Ушбу ёнмайдиган хамелеон материал Чикаго университети қошидаги Притскер молекуляр муҳандислик мактаби олимлари томонидан яратилди. Ташқи ҳароратга қараб, у ўз хусусиятларини, шу жумладан, ранги ва иссиқлик билан ўзаро таъсир қилиш қобилиятини ўзгартиради. Ундан бинолар  қурилишида фойдаланиш мумкин, деб ёзади Технологиялар ва муҳандислик янгиликлари нашри.

Мўъжизавий вариантлар иккита конформацияни олиши мумкин бўлган махсус қатлам орқали амалга оширилади. Улар иссиқликнинг катта қисмини сақлайдиган қаттиқ мис  ва инфрақизил нурланиш манбаи бўлиб хизмат қилувчи сувли эритма (бу бинони совутишга ёрдам беради) бўлиб,  иккаласи ўртасидаги силжиш кичик миқдордаги электр энергияси билан бошқарилиши мумкин. “Аслида биз бинога одам каби муносабатда бўлишнинг кам энергия сарфлайдиган усулини топдик: совуқ бўлганингизда яна бир қатлам қўшасиз, иссиқ бўлганингизда эса олиб ташлайсиз”, – дейди тадқиқотга раҳбарлик қилган олим По-Чун Хсу. «Бундай ақлли материал бизга катта энергия сарфисиз бино ичидаги ҳароратни сақлашга имкон беради.» Олимлар материални амалда синаб кўрдилар ва иккита конформация ўртасида алмашиш қобилияти 1800 трансформация циклидан кейин ҳам самарали бўлиб қолишини аниқладилар. Ҳозирча биз кичик 6 см намуналар ҳақида гапирмоқдамиз, лекин келажакда улар плиткалар каби бир-бирига боғланган массив варақларни яратиш ниятида.

Биткоин 35 фоизга қимматлашди, бошқа криптовалюталарнинг ҳам нархи ошмоқда

Ўтган ҳафтада криптовалюта курси кескин ўзгарди. Агар 2022 йил октябрь ойида биткоин нархи тахминан 17 минг  доллар бўлган бўлса, энди у 23 минг 300 доллар туради. Ўсиш бошқа “криптовалюталар”да ҳам кузатилмоқда.

Масалан, 26 январь ҳолатида Биткоин 23 минг 151 долларга, Этер 1 минг 619,70 долларга, Кардано 0,38 долларга, Догеcоин 0,087 долларга,  Солана 24 минг 810 долларга қимматлашган. Биткоиннинг капиталлашуви ҳозирда 447 миллиард долларни ташкил этмоқда. Унинг нархи 3  ойда 35 фоизга, охирги ҳафтада 11,35 фоизга, охирги кунда эса 2,4 фоизга ошди. Кардано ва Солана тахминан 15 фоизга қимматлашган, Догеcоин эса 8 фоизга қимматлашган.

CоинМаркетCап маълумотларига кўра, инвесторларнинг кайфияти яхшиланмоқда ва рақамли валюта бозори барқарорлашмоқда. Бунга биринчидан, 2023 йил бошида криптовалюталарга оид ҳеч қандай салбий хабар бўлмагани. Иккинчидан, ФТХ крипто биржаси 5 миллиард долларлик ликвид активларни музлатиб қўйгани. Учинчи мумкин бўлган сабаб эса, Yahoo Finance маълумотларига кўра, 2022 йил декабрь ойида Қўшма Штатларда инфляция пасайган, натижада биткоин ва бошқа валюталарга талаб ошган.

Хитойда дунёда энг тез юрадиган водород поезди ишга туширилди

Хитой дунёдаги энг тез юрадиган водород поездини ишга туширди У соатига 160  километр тезликка эришади ва бир қувватланишда 600 километр масофани босиб ўтади. Поезд Chengdu Rail Transit компанияси кўмагида йирик темир йўл транспортларини  ишлаб чиқарувчиси CРРC томонидан яратилди. Бу Хитойнинг биринчи водород йўловчи поезди бўлди. Унинг ичида махсус ёнилғи ҳужайралари ва зарядни тўплаш учун конденсаторлар мавжуд. Янгиликнинг асосий хусусиятларидан бири экологик тозаликдан ташқари, автоном ҳайдаш имкониятидир, деб ёзмоқда Gizmochina нашри. Поезднинг ўзи ишга тушиши, тўхташи ва депога қайтиши мумкин. Бунда унга кўплаб сенсорлар ва 5G  алоқа технологияси ёрдам беради.

Ҳаракат пайтида у ўзидан фақат буғ ва конденсацияланган сув қолдиради. Поездга 1500 дан зиёд одам сиғади. Тезлик бўйича Хитой дунёдаги барча бошқа аналоглардан ўзиб кетмоқда. Масалан, ҳозирда бу соҳада етакчи дейилаётган Германиядаги водород поездлари (14 та поезд мамлакат бўйлаб ҳаракатланмоқда) одатда соатига 20 км тезликда ҳаракатланади.

Қизиқарли факт: Хитой ҳозирда водородли транспорт воситалари учун ёқилғи қуйиш шохобчаларини жойлаштириш бўйича етакчилик қилмоқда. Information Trends статистик маълумотларига кўра, дунёда 1000 дан ортиқ водород станциялари мавжуд бўлиб, уларнинг учдан бир қисми Хитойда жойлашган.

Келажак космодромлари намойиш қилинди

Космик саёҳатлар даври яқинлашмоқда. Унинг ривожланиши модернизация қилинган космодромларсиз амалга ошмайди, албатта.

Келажакдаги космодромлар, худди замонавий аэропортлар каби, йирик шаҳарлар яқинида ёки ҳатто бевосита уларнинг ҳудудида жойлашади. Шу билан улар космик кемаларни учириш учун ҳозирда изоляция қилинган ракета майдончаларидан фарқ қилади, деб ёзади  The Sun нашри.

Баъзи дизайн ва архитектура фирмалари аллақачон бундай жойлар ҳақидаги тасаввурларини тақдим этишган. Масалан, Noiz Architects компанияси Япониядаги космодром қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Уни Токиода қуриш таклиф қилинмоқда. Гигант мажмуада интеллектуал бошқарув тизимига эга бўлган бир нечта участкалар, шунингдек, кўплаб қуёш панеллари ва цилиндрсимон миноралар бўлади, бунинг натижасида инновацион космодром узоқдан кўриниб туради.

Яна бир ечим Space Perspective томонидан таклиф этилмоқда. Компания катта шар шаклида парвозлар учун платформани намойиш этди. Ушбу копток, дизайнерларнинг режаларига кўра, стратосферага кўтарилиши ва у ерда йўловчилар билан бир неча соат давомида осиб қўйилиши мумкин.

Аввалроқ тармоқда инсоният тарихидаги энг катта ракетанинг янги суратлари пайдо бўлган эди. Гап SpaceX нинг ривожланиши ҳақида бормоқда, унинг ёрдамида Ойга ёки ҳатто Марсга парвозларни ташкил қилиш мумкин бўлади. SpaceX асосчиси Илон Маскнинг ўзи 2030 йилларда Қизил сайёрага биринчи одамлар қадам қўйишини тахмин қилмоқда.

Янги Зеландияда 154 килограммли пингвин қолдиқлари топилди  

Гринвичлик (АҚШ) олимлар Янги Зеландия соҳилида сайёрада яшаган энг катта пингвиннинг тошга айланган қолдиқларини топдилар, уларнинг тадқиқоти Палеонтология журналида чоп этилгани айтилмоқда.

«Янги Зеландияда яқинда топилган қазилмалар пингвинлар жамоасида ҳайратланарли хилма-хилликни очиб берди. Энг катта намуна янги турдаги Kumimanu fordycein. эканлиги аниқланди. Бу ер юзида яшаган энг катта пингвинлар вакили бўлади», – дейилади тадқиқотда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фанга маълум бўлган энг катта пингвиннинг вазни 154 килограмм бўлган ва 50 миллион йил аввал яшаган. Бундай пингвин, унинг авлодлари каби, уча олмайди. Аммо, олимларнинг фикрига кўра, қуш жуда яхши шўнғиши ва қаттиқ совуқда тана ҳароратини узоқроқ ушлаб туриши мумкин эди.

Муҳандис ўзини самокатга айлантирди

Илгари учар машиналар дизайни билан шуғулланиб келган мюнхенлик муҳандис Андреа Моcеллин экзоскелетга ўхшаган Exo-Line кўчма транспорт воситасини  тақдим этди.

Хўш, бу транспортнинг хусусияти нимада? Тўғри бу матоҳ бир қарашда ғалати кўринади, қолаверса, Эхо-Лайнни бошқариш учун сиз унинг устида ётишингиз керак. Оёқлар битта ғилдиракли стендда, қўллар иккита олд ғилдирак яқинидаги махсус тутқичлардан ушлаб туради ва ошқозон батарея яширинган платформада ётади. Мувозанатни сақлаш орқали ҳайдовчи Эхо-Лайнни велосипед ёки мотоцикл каби айлантиради. Бошқариш учун тутқичда масофадан бошқариш пульти ҳам мавжуд. Унинг ёрдамида сиз саёҳат йўналишини ўзгартира оласиз, тезлашиш ёки аксинча секинлашиш ҳам  мумкин.

Ғоя муаллифининг сўзларига кўра, одам скутер билан “қайта боғланади” ва “жисмоний ҳаяжонли ҳайдаш тажрибаси”ни бошдан кечиради. Ҳайдовчи ўзини Эхо-Лайн  билан бирдек ҳис қилади. Бундан ташқари, мазкур транспорт воситасини рюкзакда ҳам олиб юрса бўлади.

Дарвоқе, скутерда бир камчилик бор, у ҳам бўлса ҳайдовчи йўлда ҳар бир зарбани ҳис қилишидир. Агар йўллар нотекис бўлса, у ёғини  ўзингиз тушуниб олаверинг.

Дизайнер Эхо-Лайннинг нархи, тезлиги, аккумулятор сиғими ва қувват захираси ҳақида маълумот бермаган, дейилади хабарда.

(маълумотлар интернет материалларидан олинди)

С.Раҳимов, ЎзА