Футбол бўйича Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси март ойида Лотин Америкасида ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинларида қатнашиши режалаштирилмоқда.

Мазкур йиғин давомида мамлакатимизнинг ёш футболчилар жамоаси Уругвай ва Аргентина ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида қатнашиши белгиланган.

ЎФА матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 4 ва 6 мартда Уругвай, 8-10 март кунлари Аргентина жамоаси билан куч синашади.

 

Т.Рўзиев, 

ЎзА