Қорақалпоғистон бўйича чет тилини билиш даражаси ҳақида давлат намунадаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган даъвогарлар аниқланди.

Айжамал Мадиярова

Шулар орасида инглиз тили бўйича энг юқори балл тўплаганларнинг бири Айжамал Мадиярова ҳозирги вақтда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали қошидаги 3-сонли академик лицейнинг 3-босқичида таҳсил олмоқда. Жорий ўқув йилида Тошкент давлат молия институтига ўқишга топшириш ниятида.

Айимгул Халкназарова

Айимгул Халкназарова эса, немис тили бўйича 112 балл тўплаб, В1 даражадаги сертификатни қўлга киритти. У ҳам Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали ёнидаги 3-сонли академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси. Келажакда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетига ҳужжат топширмоқчи.

Жорий йил февраль ойида Нукус агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида 71 нафар даъвогар чет тилини билиш даражасини аниқлаш сертификатига эга бўлиш учун оғзаки имтихонни топширган эди. Шундан 35 таси В1 даражадаги сертификатга эга бўлди. Энди Айжамал ва Айимгул каби улар ҳам олий ўқув юртларининг бакалавриатига киришда чет тили бўйича ўтказиладиган тест синовидан озод қилиниб, ушбу фан бўйича белгиланган максимал баллга эга бўлади.

  • Мен ушбу сертификат билан энг максимал балл – 75,6 баллни қўлга киритдим. Чунки мен топширадиган йўналишда инглиз тили иккинчи блок фани ҳисобланади, – дейди Айимгул Халкназарова. Ҳукуматимизнинг шундай адолатли мезон яратгани биз учун қувончли, албатта. Ҳозирги кунда бошқа фанларимни етук ўзлаштириш ҳаракатидаман.

         Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунадаги А2, В1, В2 даражасидаги сертификатни олишни истаган даъвогарларга қўлайлик яратиш мақсадида жорий йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасидан хужжат топширганлар Нукус шаҳрида имтиҳондан ўтадиган бўлди. Имтиҳоннинг тинглаб тушиниш, ўқиб тушиниш, лексик ва грамматик компетенция, ёзиш кўнликмалари, оғзаки синовлари 17-18 апрель кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтади.

 

        

ҚАА