Тошкент халқаро конференциясига афғон халқи катта умид боғламоқда

Фазель Аҳмад Ялгуз, Би-Би-Cининг Қобулдаги ўзбек хизмати мухбири: – Биз ўзбек тилида минтақага, қўшни давлатларга оид материаллар тайёрлаймиз. Афғонистонда яшаётган ўзбеклар учун кўпгина шароитлар яратилган. Ўзбек тилида кўплаб китоблар чоп этилмоқда. Мактабларда ўзбек тилида дарс ўтилади. Ўзбек миллатига мансуб аҳоли таълим, тарбия, иқтисодий йўналишларда меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон сўзи халқимиз учун тинчлик қиёфасини, тинчлик сўзининг маъносини аслида нима эканлигини ҳис этишга кўмак бермоқда. Тошкент ҳақида кўп бора эшитган, интернетда у ҳақида ўқиган бўлсамда аслида уни янада мафтункор эканига гувоҳ бўлдим.

Юртингиз жуда гўзал мамлакат, айниқса, тинчлик, осойишталик, ҳавосининг ёқимли экани менинг ҳавасимни келтирди. Одамларни маданияти, меҳри кўнглимни қувнатди Бир ҳафта шу ерда қолмоқчиман. Ниятим, бизнинг Афғонистонимиз ҳам Ўзбекистон сингари тинч бўлсин, ривожлансин.

Президентингиз ташаббуси билан ўтказилаётган Тошкент халқаро конференцияси ижобий натижа беришига ишонаман. Ваҳоланки, бу ҳамкорликка жафокаш афғон халқи катта умид боғламоқда.

 

Сайёра Шоева, ЎзА