Reaven D’Souza “The Times Kuwait”нинг ижрочи директори: — Бу конференция бутун дунё ҳамжимиятини Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилгани билан ҳам катта аҳамиятга эга.
Афғонистон можоросини тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган бир қанча конференциялар аввал ҳам ўтказилган. Аввалгилардан фарқли ўлароқ мазкур конференцияда амалий, ижобий натижаларга эришилади, деб умид қиламиз.
Ҳозирги вақтда конференция натижалари ҳақида бир нима дейиш қийин. Аммо, шуни айтиш керакки, конференцияга аъло даражада тайёргарлик кўрилган. Конференция иштирокчилари, айниқса, журналистларга холис ахборот тарқатиш учун барча қулайлик яратилган. Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайлови, Президентлик сайловида ҳам иштирок этганман. Ҳар гал журналистлар учун ташкил этилган медиа майдон бизга жуда маъқул бўлган. Ҳозирда хорижий оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам таржимонлар бириктирилгани иш фаолиятимизни янада унумли бўлишида қўл келмоқда.