Ханой шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Вьетнам Социалистик Республикасига ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг режалаштириш ва инвестициялар вазири Нгуен Тҳи Зунг билан учрашди. Томонлар диққат марказида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўлди.

Учрашувда озиқ-овқат ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги лойиҳавий ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Гап электроэнергетика, кимё маҳсулотлари, тўқимачилик, электротехника ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳақида бормоқда. Икки мамлакат ўртасида Саноат кооперацияси дастурини тайёрлаш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш масаласи келишиб олинди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасида инвестициялар ва солиқ соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро тайёрлигини билдирди.

 

ЎзА