Бухоро вилояти суди биносида 2022 йилнинг 1−2 июль кунлари Нукусда содир этилган оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар:

Алымбай Мырзамбетов (1979 йилда туғилган, ишсиз),

Даулеткелди Надирбаев (1988 йилда туғилган, АТ “Халқ банки” Тахтакўпир филиали юристи),

Камал Ешжанов (1999 йилда туғилган, ишсиз),

Муратбай Пирлепесов (1978 йилда туғилган, якка тартибдаги тадбиркор),

Адилбек Сариев (1985 йилда туғилган, ёлланма ишчи),

Нусрет Бауетдинов (1970 йилда туғилган, ишсиз),

Алйшер Шарапов (1989 йилда туғилган, ишчи),

Онгарбай Мамутов (1966 йилда туғилган, 2-гуруҳ ногирони),

Замирбек Таджимуратов (1988 йилда туғилган, ишсиз),

Тимурбек Исмаилов (1997 йилда туғилган, 12-сонли мактаб ўқитувчиси),

Расул Султаниязов (1990 йилда туғилган, “Trans Less” МЧЖ ишчиси),

Омирбек Курбанов (1986 йилда туғилган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади),

Рахимжан Жумабаев (1992 йилда туғилган, такси ҳайдовчиси),

Абзал Наурызбаев (1996 йилда туғилган, Қорақалпоқ давлат университети талабаси),

Нурмухаммед Генжебаев (2004 йилда туғилган, ишсиз),

Исламбек Аитмуратов (1993 йилда туғилган, Қўнғирот вагон депоси вагон текширувчиси),

Айдос Есемуратов (1993 йилда туғилган, ишсиз),

Куанышбай Бегалиев (1989 йилда туғилган, “Транс йўл қурилиш” МЧЖ ҳайдовчиси),

Манас Рахманов (1993 йилда туғилган, “Зарқанд” қандолатчилик маҳсулотлари корхонаси агенти),

Амантай Сейтмуратов (1976 йилда туғилган, ишсиз) Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисмида;

Полат Есенгельдиев (1989 йилда туғилган, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вагон кузатувчиси),

Оралбай Досназаров (1977 йилда туғилган, “Нызам устинлиги” АҲ адвокати),

Ислам Полатов (1999 йилда туғилган, ишсиз),

Шарапат Аширбеков (1979 йилда туғилган, ишсиз),

Даўранбек Раманов (1996 йилда туғилган, ишсиз),

Абдималик Хожаназаров (1974 йилда туғилган, “Ел хызметинде” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган),

Есимқан Қанаатов (1981 йилда туғилган, “Ишонч” газетаси мухбири) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “г” бандларида;

Рустам Досымбетов (1985 йилда туғилган, ишсиз),

Конгратбай Бекполатов (1985 йилда туғилган, “Берди-Транс” МЧЖ ҳайдовчиси),

Руслан Баимбетов (1988 йилда туғилган, “Давлет Транс” МЧЖ ҳайдовчиси),

Қуанышбай Бахиев (1988 йилда туғилган, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланади),

Ислам Сапаров (1989 йилда туғилган, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланади),

Нуратдийин Хабипов (1992 йилда туғилган, Миллий гвардия Нукус шаҳар қўриқлаш бўлими сафдори бўлиб ишлаган),

Заирбек Пиржанов (1986 йилда туғилган, Нукус шаҳридаги Президент мактаби ҳайдовчиси) Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди ва 244-моддаси 3-қисмида;

Нурсултан Дуйсенбаев (1998 йилда туғилган, мавсумий ишчи),

Нурсултан Байлепесов (1993 йилда туғилган, ҳайдовчи),

Алпамыс Жумабеков (1994 йилда туғилган, мавсумий ишчи),

Азамат Алланазаров (1997 йилда туғилган, йўналишли такси ҳайдовчиси) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а” банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми “а” бандида;

Асылбек Омирзаков (1991 йилда туғилган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади) Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисми “а”, “в” бандлари ва 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Барча судланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган.

 

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА