ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Учтепа туман ИИБ ходимлари подполковник Лазиз Ўринов, подполковник Ваҳобжон Абдиев ва подполковник Нилуфар Собирова ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёшларни ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлари ҳамда касбга садоқати учун Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлари бирлашмаси томонидан “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали билан тақдирланди.

Мукофотни “Ватан” хайрия жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов топширди.


Cурат: Муҳаммад АМИН, ЎзА