Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчиларга эслатма! Ма’лумки, аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ер ости магистраль алоқа кабеллари давлат муҳофазасига олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майда қабул қилинган 210-сон қарорига мувофиқ, магистраль алоқа кабелларининг ҳар икки томондан 2 метр қисми ҳимоя ҳудуди ҳисобланади. Шу боис, мазкур ҳудудларда рухсатсиз барча турдаги ер қазиш-кўмиш ва турли шаклдаги қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади!

Агар сизда шундай ҳудудларида ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурати туғилса, магистраль алоқа кабели трассаси белгисида кўрсатилган манзилга ёки 1133 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, бундай вазиятларда моддий зарар ва авария-тиклаш ишларини олиб бориш учун талаб этиладиган харажатлар алоқа линияларига шикаст етказган шахслардан ундирилади.

 

ЎзА