Бирлашган Араб Амирликларидаги “Ваҳат Ал-Карама” ёдгорлигида Шаҳидлар оилалари идораси ижрочи директори Шайх Халифа бин Тахнун Ол Наҳаён ва айни пайт ушбу мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “WAM” ахборот агентлиги маълум қилди.

Номи “Қадр-қиммат воҳаси” маъносини англатувчи мазкур ёдгорлик Шайх Зайд масжиди рўпарасида 46 минг квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, амирликлар озодлиги ва бирлиги учун қурбон бўлганлар шарафига ўрнатилган.

Шайх Халифа бин Тахнун ва Танзила Норбоева БАА раҳбарияти, халқи ва аскарлари ўртасидаги бирдамлик рамзи сифатида бир-бирига суяниб турган 31 паннодан иборат “Шаҳидлар” ҳайкали пойига гул қўйиб, марҳумлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА