Ёзувчилар уюшмасида Адабий танқид кенгашининг шу йилдаги илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда уюшма раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ, масъул котиб Муҳиддин Абдусамад, кенгаш аъзолари, адабиётшунос олимлар Нурбой Жабборов, Баҳодир Карим, Абдулла Улуғов, Ислом Ёқубов, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нурилла Чори қатнашди.

Муҳокамада кенгаш фаолияти олдида турган устувор вазифалар хусусида батафсил сўз юритилди. Адабий танқидчилик соҳасидаги ишларни замон руҳига уйғун тарзда йўлга қўйиш борасида амалий таклифлар билдирилди.

– Жорий йилда ҳам кенгаш аъзолари ижодий жараёнга жиддий ёндашиши лозим, – деди Нодир Жонузоқ. – Ҳар ойда ижодкорларнинг мақолалари матбуотда эълон қилиниши ва адабий анжуманларда долзарб мавзулар мунозарасига эътибор қаратишимиз керак.

Йиғилишда Нурбой Жабборов кенгашнинг мақолалар тўпламини нашр эттириш кераклиги хусусида тўхталди. Бу эса эртанги кунда ёш изланувчилар учун муносиб қўлланма бўлишини таъкидлади.

Муҳокама этилган масалалар, режалар юзасидан Кенгашнинг тегишли хулосалари қабул қилинди.

 

ЎзА