Бугун, 1 февраль куни Марокашда футбол бўйича клублар ўртасидаги навбатдаги 19-жаҳон чемпионати баҳслари бошланади.

ФИФА тизимидаги футбол тузилмаларида ғолиб ва совриндорликка эришган жамоалар ўртасидаги навбатдаги мундиалда Африка футбол конфедерацияси чемпионлар лигаси 2021/22 йилги мавсум финалчиси «Ал-Аҳли» (Миср, АФК), ЕЧЛ 2021/22 йилги мавсум ғолиби «Реал» (Испания, УEФАдан), Либертадорес кубоги-2022 ғолиби «Фламенго» (Бразилия, Конмебол), Осиё чемпионлар лигаси-2021 ғолиби «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони, Осиё ФК), Африка футбол конфедерацияси чемпионлар лигаси 2021/22 йилги мавсум ғолиби «Видад» (Марокаш, АФК), КОНКАКАФ чемпионлар лигаси-2022 ғолиби «Сиетл Саундерс» (АҚШ, КОНКАКАФ) ҳамда Океания футбол конфедерацияси чемпионлар лигаси-2022 ғолиби «Окленд Сити» (Янги Зеландия, Океания ФК) жамоалари қатнашмоқда.

Мусобақа тақвимига кўра, ўйинлар бугун бошланиб, 11 февралга қадар давом этади. Чемпионатнинг 1/2 финал ўйинлари 7-8 февраль кунлари, 3-ўрин ҳамда финал учрашуви 11 февраль куни ўтказилади.

 

ЎзА