Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида 3-умумий ўрта таълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини изчил ривожлантириш, қишлоқ ва маҳаллаларни янада обод қилиш, жойларда қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини шакллантириш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратилмоқда.

Мактаб биносида “MAX ELIT STRОY” масъулияти чекланган жамияти томонидан капитал реконструкция ишлари амалга оширилиб, 4 миллиард 973,7 миллион сўмлик 540 ўринли қўшимча янги бино қуриб битказилди. Барча шарт-шароитларга эга мактабда 1808 нафар ўқувчига 145 ўқитувчи-педагог таълим-тарбия бериб келмоқда. Мактаб ёнида спорт майдончаси ҳам фойдаланишга топширилди.

Тадбир иштирокчилари янги мактабда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА