Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда иш ҳақининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлаш тўғрисидаги хабарлар юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 256-моддаси тўртинчи қисмига кўра меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланган, бундан Ўзбекистон  Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган.Қарор лойиҳасида ушбу мустасно ҳолатлар белгиланмоқда, яъни:

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш учун.

Мазкур ҳолатда фақат:

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўлган иш берувчилар томонидан ўзлари етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзларининг ходимларига;

Ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда ёрдамлашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй ишчиларига озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминланиши меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлашга рухсат этилиши мумкин.

Бунда, қуйидаги талаблар мавжуд бўлиши белгиланмоқда:

Ходим рози бўлиши, яъни иш ҳақини натура шаклида тўлаш меҳнат шарномада кўрсатилиши;

Ходимнинг ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаслиги;

ходим шахсий истеъмоли ва унинг оиласи учун мос ва фойдали бўлиши;

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилаётган товар нархи унинг таннархидан юқори бўлмаслиги;

Уй ишчисининг иш берувчилари томонидан тақдим этилаётган товар ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда тақдим этилмаслиги лозим.

Лойиҳа бўйича иш ҳақини натура шаклида ҳақ тўлаш мумкин бўладиган ҳолатлар фақатгина юқорида кўрсатилган 2 та ҳолатда рухсат этилиши мумкин бошқа соҳаларда ва бошқа ходимлар тоифаларига иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади.


ЎзА