Copernicus иқлим хизмати мутахассисларининг таъкидлашича, 2022 йил экстремал иқлим, аномал ҳарорат ва атмосферада ис газларининг юқори концентрациялашуви ҳодисаларига бой бўлди. Хусусан, 2022 йилнинг ёзи Европада кузатув тарихи бошлангандан бўён энг иссиқ йил сифатида қайд этилди, куз ҳам одатдагидан иссиқ келган.

Йилнинг ўртача ҳарорати 1991 йилдан то 2020 йилга бўлган ҳарорат билан солиштирганда Цельсий бўйича 0,3 даража юқори бўлган, 1850-1900 йил билан таққослаганда эса мазкур тафовут 1,2 даражани қайд этмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Буюк Британиянинг метеорология бюроси ҳам 2022 йил мамлакат учун кузатув тарихи бошлангандан буён энг иссиқ йил бўлганини эълон қилган эди, деб ёзмоқда “Ҳовар” агентлиги.