Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2024 йилларда давлат ижтимоий муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ижтимоий ҳимояга ҳамда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга давлат ихтисослаштирилган таълим ташкилотларида ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларда ижтимоий хизмат кўрсатиш ва таълим бериш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 150 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.
2022 йилда давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда давлат тиббий-ижтимоий муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича манзилли дастурнинг асосий параметрлари, шунингдек, 2023 йилда давлат тиббий-ижтимоий муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларининг манзилли дастури, 2023-2024 йилларда “Болалар уйлари” давлат муассасалари объектларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг манзилли дастурлари тасдиқланди.
2022 йилда давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда давлат тиббий-ижтимоий муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун назарда тутилган маблағларнинг йил якунига қадар иқтисод қилиниши кутилаётган 150 млрд сўм миқдоридаги қисми;
2023 йилда давлат тиббий-ижтимоий муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларининг манзилли дастурида белгиланган объектлар 2023-2024 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан;
“Болалар уйлари” давлат муассасалари объектларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун маблағлар белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда Қорақал- поғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади.
ЎзА