Олимлар тунда ҳам энергия ишлаб чиқарадиган ноодатий қуёш панелини яратди

Кундузи Ерга тушадиган қуёш энергиясининг катта қисми тунда радиация каби коинотга қайтарилади. Ушбу ҳодиса пайтида Ер юзасидаги объектлар атрофдаги ҳаводан совуқроқ бўлади ва муҳандислар бундан фойдаланишга қарор қилишди. Тадқиқотчилар бир неча даража ҳарорат фарқини асос қилиб олишди ва тунда энергия ишлаб чиқарадиган термоэлектр генераторини ишга туширишди. Натижада Стенфорд университети олимлари ўрнатилган термоэлектр генераторига эга қуёш панеллари лойиҳасини лойиҳалаштиришга муваффақ бўлишди. Бу шунга ўхшаш ишланмалардан тахминан 10 баравар юқори. Анчайин такомиллаштирилган панел билан олиб борилган тадқиқотлар булутсиз тунларда яхши натижаларни кўрсатмоқда. Қуёш батареясининг ҳар квадрат метридан 50 МВт энергия ишлаб чиқарилади. Дизайнни оптималлаштириш ва бошқа яхшиланишлар орқали тунги қувватни квадрат метрга 1-2 ваттгача ошириш мумкин. Бу заҳира қоронғуда «заиф» электр жиҳозларининг ишини қўллаб-қувватлаш учун етарли. Кун давомида қуёш панелининг квадрат метри тахминан 150 ваттгача электр энергияси ишлаб чиқаради. Тунги ишлаб чиқаришни кундузги ишлаб чиқариш билан таққослаб бўлмайди, албатта. Физиклар кўп йиллар давомида қуёш электр станцияларида тунда заряд етишмаслигини қандайдир тарзда тузатиш учун тунги энергиянинг самарали ечимини топишга ҳаракат қилиб келишарди. Ҳозиргача таклиф этилаётган ечимлар жуда паст унумдорликка эга эди, деб ёзади extremetech. Кечаси квадрат метрга 1 ватт бўлган мукаммал ютуқ келажакдаги ривожланиш учун катта умид уйғотади, дейди олимлар.

Океанлар тубида минглаб вируслар аниқланди

Ученые обнаружили в океане почти 200 тысяч видов вирусов

Олимларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра, океанларда 5000 дан ортиқ яхши  ўрганилмаган ёки илгари номаълум бўлган вирус турлари аниқланди. Tara Oceans Consortium консорциуми дунё океанининг 121 нуқтасидан 35 000 та сув намунасини таҳлил қилди. Улар РНКни генетик материал сифатида ишлатадиган вирусларни излашди, деб ёзади  Live Science.

Умуман олганда, РНК вирусларининг 5500 га яқин тури аниқланган. Улардан баъзилари аллақачон мавжуд бўлган бешта таснифга тегишли эди, аммо тадқиқотчилар Taraviricota, Pomiviricota, Paraxenoviricota, Wamoviricota и Arctiviricota деб атаган янги кашфиётларни ҳам қилишган.

Масалан, Taraviricota типидаги вируслар айниқса мўътадил ва тропик сувларда кўп бўлса, Arctiviricota типидаги вируслар Шимолий Муз океанида кенг тарқалганлиги аниқланган. Дунёдаги таниқли РНК вируслари орасида грипп, Эбола ва CОВИД-19 бор, аммо уларнинг барчаси «ер юзидаги РНК вирусларининг кичик бир қисмидир», дейди Огаё штати университети микробиология профессори Метю Салливан.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ДНК вируслари билан солиштирганда, РНК вируслари яхши тушунилмаган. РНК вирусларини аниқлаш ва таҳлил қилиш планктон деб номланувчи кичик сув организмларидан олинган генетик кетма-кетликни ўрганиш туфайли амалга оширилди. Олимлар барча РНК вирусларида учрайдиган RdRp деб номланган қадимий генни таҳлил қилишди. » RdRp  энг қадимий генлардан бири бўлиши керак – у ДНКга эҳтиёж пайдо бўлишидан олдин мавжуд эди», дейди Огаё штати университети микробиологи Аҳмад Заед.

«Шундай қилиб, биз нафақат вирусларнинг ривожланишини кузатмоқдамиз, балки Ердаги ҳаётнинг келиб чиқишини ҳам ўрганмоқдамиз», дейди у.

Дунёдаги энг улкан айсбергнинг тақдири нима бўлди? 

Самые крупные айсберги в мире ( список + ФОТО )

А-68 айсбергининг тўрт йиллик қиссаси ниҳоясига етди, аммо унинг атроф-муҳитга таъсирини олимлар  ҳали ҳам баҳолаш билан овора. А-68   бу 2017-йил июль ойида Ларсен Иcе Шелф C дан чиқиб кетган айсберг ҳисобланади. Унинг майдони 5800 км² эди, бу Люксембург ҳудудидан икки баравар катта, массаси эса бир триллион тонна келади. А-68 сайёрадаги энг катта этилган айсберглардан бири сифатида қайд этилган, деб ёзади  New Atlas.

2020 йил бошига келиб, айсберг шимолга Драке довони очиқ сувларига сузишни бошлади ва аста-секин парчаланиб кетди. Айсбергнинг А-68А деб номланган энг катта қисми Жанубий Жоржия ороли билан тўқнашув курсида эди. Қўрқув шундаки, айсберг саёз денгиз тубида қолиб, у ерда ўн йилгача туриб қоларди ва оролда яшайдиган моржлар ва пингвинларнинг озиқланиш ва кўпайиш тартибини бузади.

Хайриятки, айсберг Жанубий Жоржиядан океан ичига сузиб кетди ва  майда бўлакларга бўлинди. 2021 йил апрелига келиб, мазкур айсбергнинг парчалари жуда кичрайиб қолганди.

Янги тадқиқотда беш хил сунъий йўлдош миссияси маълумотларидан вақт ўтиши билан айсберг майдони ва қалинлигидаги ўзгаришларни хариталаш учун фойдаланилган. Жамоа Copernicus Sentinel-3 ва Terra ҳамда Sentinel-1 радариларининг оптик тасвирлари ёрдамида айсбергнинг ўзгарувчан майдонини ҳисоблаб чиқди.

CryoSat и ICESat-2  миссиялари айсбергнинг денгиз сатҳидан баландлигини ўлчашга ёрдам берди. Ушбу маълумотлардан объектнинг қалинлигини аниқлаш ва майдон ўлчовлари билан бирлаштирилганда унинг бутун ҳажмини ҳисоблаш мумкин. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, А-68А Жанубий Жоржия атрофидаги саёз сувларга етиб боргач, у денгиз тубида қолиб кетишдан деярли қочган. У ернинг чуқурлиги тахминан 150 м. Шунингдек, А-68А Жанубий Жоржия яқинидаги денгизга тахминан 152 миллиард тонна чучук сув ташлаганлиги тахмин қилинган. Бунинг оқибатлари қандай бўлиши ҳозирча номаълум. Аммо бу океандаги сувнинг айланишига, планктонларнинг пайдо бўлишига ва минтақадаги кўплаб ҳайвонларнинг овқатланиш одатларига таъсир қилади деган фикр бор.

Дунё океанлари сатҳи кўтарилса, шаҳарлар тақдири нима бўлади

Уйдут под воду: учёные прогнозируют затопление домов пяти миллионов человек  в Европе — РТ на русском

Ҳа, океан сатҳи кўтарилса, баъзи жойлар Ер юзидан деярли йўқ бўлиб кетади, у эрда яшаш имконсиз бўлади. Глобал исишнинг бир қисми сифатида ҳароратнинг атиги 3 даражага  кўтарилиши Санкт-Петербургнинг марказини Венеция кўчаларига айлантиради.

Агар қазиб олинадиган ёқилғиларнинг ёниши натижасида атмосферага чиқадиган иссиқхона газлари камаймаса, Эрмитаж, келажакда ўзига хос сувли қабрга айланиши мумкин.

Океан сатҳи кўтарилса, дунёнинг бошқа қатор шаҳарларини  ҳам шундай қисмат кутади. Баъзилари том маънода афсонавий Атлантидага айланади

Climate Central нотижорат ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи томонидан нашр этилган мақолада келтирилишича, Ердаги ҳароратнинг ошиши ортидан Жаҳон океанининг сатҳи кўтарилса, турли шаҳарлар ва унутилмас жойлар билан нима бўлишини тасаввур қилиш қийин бўлади. Сайёрамизнинг  исиши океандаги илиқ сувларни кўпайтиради. Музликлар ва муз қатламлари эриши натижасида сув сатҳи кўтарилиб, сайёрамизнинг ҳозир қуриб қолган жойларини сув босади. Ҳатто, ҳароратнинг  1,5 даражага исиши ҳам одамларни ҳалокатли сув тошқинларига дучор қилиши мумкин. Афсуски, дунё ҳамон исиб бормоқда. Агар ҳзирдан зарур чоралар кўрилмаса 79 йилдан кейин Ер юзида ҳарорат 3 даражага исиши мумкин. Табиийки, энг биринчи қурбонлар соҳил бўйидаги тропик минтақалар бўлади. Улар  сув сатҳи кўтарилишининг энг экстремал таъсирига дуч келади. Кичик паст ороллар ҳам хавф остида қолади, уларнинг экологик ҳолатига ва табиий ресурсларига жиддий таъсир қилади. Хуллас, ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши ва соҳилбўйи ҳудудларда яшаш ва ишлаш хавфи тез орада ҳақиқатга айланиши  мумкин.

Олимлар 2100 йилга бориб денгиз жониворлари оммавий қирилиб кетиши мумкин, демоқда

Морские обитатели могут исчезнуть к 2100 году. Ученые назвали причину | РБК  Life

Афсуски, бу сайёрамиздаги ҳаётнинг ривожланиши учун энг ёмон сценарий бўлади. Мазкур фожеаали жараённи иссиқхона газлари чиқиндиларининг кўпайиши бошлаб беради.

Нью-Жерси олимлари янги тадқиқотда иссиқхона газлари эмиссияси денгиз ҳаётининг динозаврлар давридан бери кўрилмаган даражада йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкинлигини айтишмоқда, деб ёзади Daily Mail нашри.

Тадқиқотчилар турли прогноз қилинган иқлим сценарийлари доирасида дунёнинг барча океанларида жониворларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфини моделлаштиришди. Улар эмиссия кўпайиши билан тропик сувларда биологик хилма-хилликнинг йўқолиши  ортишини, қутбли турлар эса йўқ бўлиб кетиш хавфи остида эканлигини аниқлашди. Шунга қарамай, олимлар ноумид бўлишмаяпти: «Биз аниқлаган йўқ бўлиб кетиш кўлами, биз келажакда қанча карбонат ангидридни чиқаришимизга боғлиқ. Бизда эмиссия траекториясини ўзгартириш ва кутилаётган оммавий йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган исиш даражасини олдини олиш учун ҳали этарли вақт бор, дейди Принстон университетининг геофанлар бўлими олими Жастин Пенн.

Сув ҳарорати ва кислород мавжудлиги инсон фаолияти туфайли иқлим исиши билан ўзгарадиган иккита асосий омилдир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш денгиз ҳаётининг йўқ бўлиб кетиш хавфини 70 фоиздан кўпроқ камайтириши мумкин. Илгари, Climate Central нотижорат ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи глобал исиш ва музнинг эриши туфайли денгиз сатҳи кўтарилганидан кейин шаҳарлар қандай ўзгаришини айтиб беришга уринган эди. Агар инсоният иқлим муаммосини ҳал қилмаса, бу кейинги юз йил ичида шаҳарлар билан юз берадиган фожеа бўлади, дейди улар.

Интернет материаллари асосида Саидмурод Раҳимов тайёрлади, ЎзА