“Бешиктош” – “Бавария” (1:3) ҳамда “Барселона” – “Челси” (3:0) учрашувлари ўтказилгандан сўнг Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олган жамоалар номи аниқ бўлди.
Унга кўра, «Ливерпуль», «Манчестер Сити» (Англия), «Реал», «Барселона», «Севилья» (Испания), «Ювентус», «Рома» (Италия) ва «Бавария» (Германия) жамоалари мусобақанинг ярим финал йўлланмаси учун бўлиб ўтадиган беллашувларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ушбу босқичига қуръа ташлаш маросими эртага, 16 март куни бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА