3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Меҳр-мурувват ойлиги” доирасида Чимбой “Мурувват” ногиронлиги бўлган эркаклар интернат уйида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев, Навоий вилояти ҳокими Н.Турсунов,  Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи И.Казаков иштирок этиб, интернат уйида васийликка олинган шахсларнинг қувончига шерик бўлди.

Маданият соҳаси вакилларининг чиқишлари байрамга кўтаринги руҳ бахш этди.

Таъкидлаш жоизки, инсон қадри улуғланган жамиятда ўзгалар кўмаги ва мурувватига муҳтож инсонларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқиндагина божхоначилар ташаббуси билан тарбияланувчиларнинг барчаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлган бўлса, байрам куни Навоий вилояти ҳокимлигининг кўмагида интернат уйида сил касаллиги бўлими биноси фойдаланишга топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА