Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб арена” спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида енгил атлетика бўйича баҳсларнинг республика финал босқичи бошланди.

Иштирокчилар Самарқанд темирйўл вокзалида тантанали кутиб олингач, Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Шунингдек, шаҳар бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Мусобақада республикамизнинг 14 ҳудудидан келган 252 нафар қатнашчи учта – 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасида қатнашмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири А.Икромов иштирок этиб, “Беш ташаббус олимпиадаси” маҳалла ёшлари ўртасида оммалашиб бораётгани ва иқтидорли ёшларни кашф этишда катта имконият бўлаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг 16-21, 22-26 ёш тоифасида қизлар ўртасидаги баҳслар бошланди.

Мусобақада ҳар бир жамоадан 3 нафар ўғил 400 метр масофага, 3 нафар хотин-қиз 300 метр масофага эстафета шаклида югуради.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА