Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Икром АВВАЛБОЕВ,
 ЎзА