Самарқанд шаҳрида ТДТ биринчи Саммити муносабати билан ташкил этилган матбуот марказига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ташриф буюрди.

У оммавий ахборот воситалари вакиллари учун бу ерда яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишиб, журналистлар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, Бош вазир эртага бўлиб ўтадиган Саммит жараёнини кенг ва шаффоф ёритишда ОАВ вакилларига муваффақият тилади.

ЎзА