Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаевнинг матбуот анжуманидаги нутқи
Бугун биз Туркий давлатлар ташкилоти иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 11-йиғилишини ҳамкасбларим билан Самарқанд шаҳрида жуда самарали ва сермазмун ўтказдик. Кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг барча йўналишларини муҳокама қилдик ҳамда иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш йўлидаги кейинги қадамларни белгилаб олдик.
Савдо, инвестициялар, транспорт ва кўп томонлама алоқалар бўйича ташаббусларни амалга ошириш орқали барча аъзо
ва кузатувчи давлатларнинг иқтисодий ривожланишини тезлаштиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттириш йўлида фикр алмашдик.
Хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида, Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармасинини таъсис этиш бўйича Битимни имзоланишини келишиб олдик.
Ишонаманки, Инвестиция жамғармасини таъсис этиш кўп қиррали муносабатларимизни ривожланишида янги замин яратади.
Шунингдек, “Савдога кўмаклашиш стратегияси” Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити доирасида имзоланиши, Ташкилот мамлакатларида савдодаги миқдорий чекловлар ҳамда нотариф чораларни бартараф этилишига кўмаклашади.
Савдо-иқтисодий муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш барчамизнинг устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Бу борада транспорт йўлаклари, божхона-чегара ўтказиш пунктлари ва логистика марказларининг узлуксиз фаолиятини таъминлашда аъзо ва кузатувчи давлатларнинг бирдамлиги ва мавжуд шароитларни янада ривожлантириш бўйича аниқ чора тадбирлар ишлаб чиқишилиши бўйича келишувларга эришилди.
21 аср инновация ва рақамли технологиялар асридир!
Бугунги йиғилишимиз давомида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат ҳолатини баҳолашни жорий этишимиз ҳамда аниқ чора тадбирларни амалга ошириш борасида ҳамфикр бўлдик ва бу борада саъй-харакатларимизни ўйғунлаштириш юзасидан асосий мезонлар ва қадамларни белгилаб олдик.
Ҳамкасбларим билан суҳбатимизнинг бир қисми Туркий давлатлар ташкилоти доирасида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Стратегиясини муҳокамасига қаратдик. Сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий ва хавфсизлик соҳаларини ривожлантиришни қамраб олган мазкур ҳужжатни ижросини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни келишиб олдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан қатъий қўллаб-қувватланган ва илгари сурилаётган ташаббусларимизни яна бир бор такидлаб ўтмоқчиман.
Мамлакатимиз Туркий давлатлар ташкилотининг доимий
ва ишончли ҳамкори бўлиб қолади ҳамда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳамда энг муҳими ҳаётимизга тадбиқ этишга доимо тайёр.
ЎзА