Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюрди.

10-11 ноябрь кунлари бу ерда яна бир нуфузли халқаро анжуман – Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

Тадбир олдидан, анъанадагидек, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.