Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко, Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади.