Тошкентда Ўзбекистон – Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази очилади

Бугун, 22 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ҳиндистон ишбилармон доира вакиллари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес-форуми ўтказилди.
Форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов 2018 йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази очилишини маълум қилган.
Марказни ташкил этиш лойиҳаси Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш институти билан биргаликда амалга оширилмоқда.
“Ҳозирги пайтда “Ҳиндистон – МДҲ” савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик битимини имзолаш, шунингдек, Ўзбекистон – Ҳиндистон ишбилармонлар кенгашини тузиш устида иш олиб бораяпмиз. Шу билан бирга Гужарот савдо-саноат палаталари федерацияси билан ҳамкорликда 2018 йилнинг март ойида Ҳиндистон ишбилармон доиралар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда”, деган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси.

 

ЎзА