Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг 2021-2022 ўқув йили битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ветеринария медицинаси, зооинженерия (йилқичилик ва туячилик), зооинженерия (балиқчилик) йўналишлари бўйича таҳсил олган жами 36 нафар талаба мутахассислиги бўйича дипломга эга бўлди.  Тадбирда филиал директори Адилбай Есимбетов ва бошқалар битирувчиларни самимий муборакбод этиб, келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилади.

– Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган филиалнинг илк битирувчилари катта ҳаётга қадам қўймоқда, – дейди олий ўқув юрти раҳбари Адилбай Есимбетов. – Албатта уларнинг ҳар бири мамлакатимизда Ветеринария ва чорвачилик соҳаси ривожида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонч билдирамиз.

Тадбир якунида битирувчиларга дипломлар тантанали равишда топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА