Ўзбекистон аҳолиси 34 миллиондан ошди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, мамлакатимизнинг доимий аҳолиси сони 18 февраль ҳолатига кўра, 34 002 926 кишини ташкил этмоқда.
Шунингдек, маълумотга кўра юртимиз аҳолисининг 17 093 272 нафари эркаклар, 16 909 657 нафари эса аёллардир.
2020 йил бошидан бери 127 459 киши туғилган ҳамда 29 210 киши вафот этган. Мамлакатимизга 23 631 киши кўчиб келди, 24 743 киши тарк этди.

 

ЎзА