Жорий йилнинг 19-22 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда чет тили ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш тест синовлари ўтказилмоқда.

Тест синовларида жами 3329 педагог қатнашиши кутилмоқда, шундан 2878 нафари халқ таълими тизимида, 310 нафари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчилар, 141 нафари олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларидир.

Тест синови натижалари Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси сайти dtm.uz да эълон қилинади.

Натижани кўриш учун “Интерактив хизматлар” бўлимининг “Устама ҳақ белгилаш тести натижалари” саҳифасига жавоб варақаси рақами киритилади.

 

ЎзА