ММА оламида “аждар“ номи билан машҳур ҳамюртимиз жаҳон чемпиони бўлди

Ҳамюртимиз Азамат Нуфтиллаев Украинанинг Винница шаҳрида универсал жанг бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди, дея хабар бермоқда Sports.uz сайти
Ўзбек “аждари“ номи билан машҳур бўлган спортчимиз оғир вазн тоифасида финалда молдовиялик Александр Льяхни мағлубиятга учратди ва якунда жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Нуфтиллаев ярим финалда Озарбайжонлик рақибини мағлубиятга учратган эди.
photo_2019-10-26_22-28-45.jpg

 

ЎзА