Пул мукофоти, қимматбаҳо совға ва навбатдаги ҳарбий унвонлар

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!
Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрамини “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида катта шодиёна билан нишонлади.
Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.
EU4A4381.JPG
Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида ўтказилган тантанали йиғилишда сўзга чиққан ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев барчани айём билан муборакбод этди. Шунингдек, тадбир давомида сўз олганлар тарихан қисқа даврда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаганини, халқимиз турмуш даражаси, фарзандлар келажаги йўлида қилинаётган салмоқли ишларни эътироф этишди.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар навбатдаги ҳарбий унвон, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, мудофаа вазирининг буйруғига мувофиқ, вазирлик тизимида 25 календарь йилдан кам бўлмаган муддат давомида намунали хизмат қилган ҳарбий хизматчилар ҳамда пенсионерлар “Намунали хизмати учун” ҳамда “Мудофаа вазирлиги фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
EU4A4401.JPG
EU4A4463.JPG
EU4A4508.JPG
EU4A4650.JPG
EU4A4679.JPG
EU4A4691.JPG
EU4A4696.JPG
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда ҳарбий санъаткорлар иштирокидаги байрамона концерт дастури йиғилганларга хушкайфият улашди.

 

ЎзА