Модричга ўринбосар топилди

“Реал” раҳбарияти клуб ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг ўрнига бошқа бир номзод топди.
Хабарларга кўра, 33 ёшли Хорватия терма жамоаси сардори ўз ўрнини “Тоттенхем” клуби вингери Кристиан Эриксенга топшириши мумкин.
Аммо бу жараён осон кечмаслиги аниқ. Чунки “шпорлар” раҳбарияти 26 ёшли футболчига 250 миллион евро миқдорида товон пули белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг шартномаси 2020 йилгача амал қилади.

 

ЎзА