Владимир Путин Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди

Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.
Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Давлат раҳбарлари илк бор ўтказилаётган «Ўзбекистон-Россия» ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун «Ўзэкспомарказ»га йўл олди.
55e155c0-0b36-f7f5-55f8-8467905b885b.jpg
192d8c89-acc8-481a-cd46-4c8fb9839b54.jpg

 

ЎзА