«Мовий ва оқ – Буюк Ипак йўли улуғворлиги рамзи» кўргазмаси очилди

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон тарихи давлат музейида Хитой Халқ Республикасининг Шанхай музейи ва Шанхай Фан ва Технология музейлари билан ҳамкорликда «Мовий ва оқ — Буюк Ипак йўли улуғворлиги рамзи» номли кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмада санъатшунослар, музейшунослар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
– Мазкур тадбирни Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги бир неча асрлик маданий, савдо алоқаларининг давоми дейиш мумкин, – дейди Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори Жаннат Исмаилова. – Биз бу йил Хитойдаги энг катта музейлардан бўлган Хитой Халқ Республикасининг Шанхай музейи ва Шанхай Фан ва Технология музейлари билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Бугунги кўргазма мана шу Меморандум асосида ташкил этилган илк лойиҳадир. Кўргазмамиз «Бир макон — бир йўл» шиори остида ўтмоқда. Кўргазмада хитой чинниси, унинг яратилиши тарихидан хабардор бўлиш билан бирга, безак бериш билан боғлиқ мавзуда маҳорат дарсларини ҳам ташкил этиш режалаштирилган.
8.JPG
Кўргазма жорий йилнинг 15 декабрига қадар давом этиши режалаштирилган.

 

И.Аҳатова, Т.Мамадаминов (сурат), ЎзА