Фото: Шланга йиғиш ускунаси

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Нукус шаҳри 1-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги бўлими навбатчи смена бошлиғи, лейтенант Султан Тангирбергенов изланувчан, талабчан ёшлардандир.

 Яқинда у ўт ўчиришда фойдаланиладиган шлангани тезда йиғадиган махсус ускуна кашф этди.

Ускуна номи «Шланга йиғиш ускунаси» деб аталади, у тезда йиғадиган ва оз вақтнинг ичида кўп куч сарфламасдан, битта одамнинг ўзи йиғишга бўлар экан.

Фото: Лейтенант С. Тангирбергенов ускунани ишга тушириб кўрсатмоқда

Лейтенант С. Тангирбергенов 1992 йилда Нукус шаҳрида тўғилган. Мактабни муваффаққиятли тамомлаб (Нукус шаҳри 21-сонли ўрта мактаб), Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-сонли академик лицейда таҳсил олган. Қизиқишлари уни Ёнғин хавфсизлиги техника мактабига (ҳозирда Ёнғин хавфсизлиги институти) етаклаган.

Ёш ихтирочи яна янги ғоялар устида иш олиб бормоқда.

 

Тарбия СЕЙТНАЗАРОВА,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги шарҳловчиси