Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

d6c75d53-5e92-de11-d9e8-f7e7924327da.jpg

 

Аловуддин Ғаффоров, ЎзА