Қардош қозоқ халқи мутахассислари билан биргаликда Оролни қутқариш бўйича ишчи гуруҳи ташкил қилинади. Бунда сувни тежаш ва ундан самарали фойдаланишнинг янги усулларни ўрганиш соҳасида фаолият олиб бориш кўзда тутилган.

 

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев Қороқалпоғистонга қилган сафари чоғида қорақалпоғистонлик мутахассисларнинг чўлланишга қарши курашувчи ўсимликлар билан ишлашиш тажрибасига гувоҳ бўлган ҳолда, бу борада иккала давлат мутахассисларининг биргаликдаги иши яна ҳам самарали усулларни топишда ёрдам беришини таъкидлаб ўтган, дея  хабар берди “Казинформ” ахборот агентлиги.

 

Шунингдек, элчининг фикрига кўра, Ўзбекистон томонидан Орол денизи муаммосига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясида Оролнинг қуриши оқибатларини бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар , шу жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури доирасида фаол равишда ҳамкорлик зарур эканлиги қайд этилган.

 

Дилафруз АЙТБАЕВА

ҚДУ, журналистика таълим

йўналиши 4-курс талабаси