2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, республикада 726 та умумтаълим мактабининг 406 тасида ошхона ва буфетлар мавжуд, 326 тасида эса йўқ.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ошхона ёки буфетлари йўқ умумтаълим мактабларини босқичма-босқич янгидан қуриш ва таъмираш ишларига муҳтожларини таъмирлаш ва ускуналаш ишлари бўйича таклиф берилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Кейтеринг (тадбиркорлар томонидан тайин озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш) тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Айни пайтда танловда иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳозирги вақтда ошхона билан таъминланмаган умумтаълим мактабларининг ўқув хоналарининг ўзида санитария талаблари ва меъёрларига амал қилган ҳолда тушлик ташкил қилиш назарда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида 1-4 синфларда жами 139 минг 363 ўқувчи таълим олади.

Е.Қаноатов, ЎзА